Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладешда содир бўлган тошқинлар оқибатида одамларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан Бангладеш президенти Абдул Ҳамидга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Мамлакатингизнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.
Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийларига ва дўст Бангладеш халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз», — дейилади Шавкат Мирзиёевнинг таъзиясида.
Бангладеш жануби-шарқида кўчкиларга сабаб бўлган кучли ёғингарчилик оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)