Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 14 июнь куни Швеция элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсман билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Музокараларда икки ва кўп томонлама шаклларда, хусусан «Ўзбекистон—Европа Иттифоқи» доимий мулоқоти доирасида Ўзбекистон—Швеция муносабатларини ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Швеция элчиси Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати ва Савдо-саноат палатасидаги учрашувлари тўғрисида сўзлаб берди.
Мазкур учрашувларда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон ва Швеция бизнес доиралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган айрим халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)