Рустам Аминов Ўзбекистон хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Давлат қўмитаси матбуот хизмати ахборотига кўра, Ўзбекистон Президенти бу ҳақдаги тегишли қарорни 12 июнь куни имзолаган.
Рустам Аминов (1978 йилда туғилган) бунгача — 2014 йилдан бери Давлат рақобат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган эди. У 2004—2013 йилларда Давлат мулк қўмитаси тизимида ишлаган.
UZ24’нинг қўшимча қилишича, Аминов янги лавозимда Сайфитдин Ғаффоров ўрнини эгаллаган.
Маълумот учун, Рустам Аминов олий иқтисодий маълумотга эга — у Тошкент давлат иқтисодиёт университетини халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Изоҳ (0)