Ашхобод шаҳрида «Марказий Осиё — БМТ» мулоқотида иштирок этган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Суҳбат чоғида шу йилнинг март ва май ойларида олий даражадаги Ўзбекистон—Туркманистон музокаралари давомида эришилган келишувлар ижросининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)