Миср парламенти баҳсли Тиран ва Санафир оролларининг Саудия Арабистонига берилишига рози бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шу тариқа, Миср парламенти ар-Риёд билан чегара демаркацияси бўйича имзоланган келишувни маъқуллади. Бир йилдан кўпроқ вақт муқаддам эришилган мазкур келишув Мисрда кескин норозиликларга ва қатор суд ишларига олиб келган эди.
Конституцион ва қонунчилик ишлари бўйича икки қўмита келишувни тасдиқлаганидан сўнг умумий овоз бериш бўлиб ўтди, унда депутатларнинг аксарияти келишувни ёқлаб чиқди.
Изоҳ (0)