Лондон ғарбидаги 27 қаватли турар жой биносида юз берган ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полициянинг расмий баёнотида маълум қилинган. Қурбонлар сони ошиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Meduza.
Шифокорларнинг маълум қилишича, ёнғин оқибатида 64 киши жабрланган, улардан 20 нафарининг аҳволи оғир.
Ёнғин жойидан олинган фото ва видеосуратларга кўра, очиқ олов ўчирилган. Ўт ўчирувчиларнинг сўзларига кўра, бинонинг қулаб тушиши хавфи йўқ.
Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
The #GrenfellTower fire was largely extinguished by 5 a.m. local time, but the building is still smoldering https://t.co/d9438A6Enb pic.twitter.com/cqk8iMPauL
— CNN (@CNN) June 14, 2017
Изоҳ (0)