Ироқ ҳукумат кучлари Мосулнинг ғарбий даҳаларида ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларининг ёпирилма ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, жангарилар беш соат давомида Ироқ ҳукумат кучларининг Мосул Эски шаҳаридаги ан-Набий Шит туманида жойлашган мудофаа марраларини ёриб ўтишга уринган.
Ҳамла қайтарилган, ўнлаб террорчилар йўқ қилинган. Айни вақтда, Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари аш-Шафъа даҳасидаги ИШИД марраларига зарбаларни кучайтирган.
Ҳозирги вақтда Ироқ ҳукумат кучлари ИШИДнинг Мосулдаги сўнгги таянчи — Эски шаҳар даҳаларини озод қилиш йўлида қадам босмоқда.
ИШИД назорати остидаги ҳудудда 180 минг тинч аҳоли вакиллари борлиги бор — жангарилар улардан жонли қалқон сифатида фойдаланишга уринмоқда.
Маълумотларга кўра, Мосулда ҳозирги вақтда ИШИДнинг камида 500 нафар жангариси бор.
Изоҳ (0)