Америкалик режиссёр Оливер Стоун Россия президенти Владимир Путин билан ҳужжатли фильм учун интервью чоғида унинг кабинетидаги стол устида «АҚШнинг ҳикоя қилинмаган тарихи» китоби турганини кўриб қолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бу ахир менинг китобим. Ажойиб. АҚШ тарихи ҳақидаги ушбу китобни ҳаммуаллифликда ёзгандик», — дейди режиссёр китобни қўлига олар экан.
Россия президенти Стоун учун учта хонадан иборат иш кабинети бўйлаб экскурсия уюштирди. Учинчи хонада режиссёрнинг эътиборини икки ёзув столи тортди.
«Бу ерда ҳужжатлар устида ишлайман. Шу сабабли у одатда қоғозларга тўла бўлади», — деди Россия президенти улардан бирини кўрсатиб. Стоун айнан унинг устида ўз китобини топиб олди.
Оливер Стоун Вашингтондаги ядро тадқиқотлари институти директори, тарих профессори Питер Кузник билан биргаликда ёзган «АҚШнинг ҳикоя қилинмаган тарихи» китоби 2014 йил сентябрида Россияда чоп этилди. Унда муаллифлар Қўшма Штатларнинг ташқи ва ички сиёсатини танқидий таҳлил қилган.
Эслатиб ўтамиз, Оливер Стоуннинг «Путин билан интервью» номли 4 қисмли фильми АҚШда 12 июндан бошлаб Showtime телеканалида намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)