Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи расмийларини террорчиларга шерикликда айблади. Бу ҳақда у парламент депутатлари олдидаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради «168оrа.hu».
Орбанга кўра, Венгрия Евроиттифоқининг асл қадриятлари — Европа халқларининг ихтиёрий бирлашувини ҳимоя қилади. Брюссель эса қочоқларга нисбатан очиқ эшиклар сиёсатини давом эттирмоқда. Террорчилик хуружларини эътиборга олганда эса, аксинча, чегараларни ёпиш зарур.
«Брюссель ошкора террорчиларни ҳимоя қилишга ўтиб олди. Бунга ақл бовар қилмайди», — таъкидлади Венрия бош вазири.
Изоҳ (0)