АҚШнинг Мэриленд штати Балтимор шаҳрида яшовчи 16 ёшли Амари Холл юракни кўчириб ўтказиш операциясидан кейин касалхона каравотида ётиб, рақсга тушди. Ролик Fox 5 DC’нинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди ва икки кун ичида 2 миллион мартадан кўпроқ кўрилди.
Видеода наркоздан кейин эндигина ўзига келган Холл қўлларини ғайрат билан ҳаракатлантириб, шифокорларни муваффақиятли ўтган операция билан табриклашни бошлаган. Ўспириннинг холаси айтишича, у камёб юрак хасталиги билан туғилган ва бир неча ой давомида ўзига мос донорлик органини кутган.
Изоҳ (0)