АҚШ террорчилардан Россиядаги ички сиёсий вазиятни қўзғатишда фойдаланади. Бундай фикрни Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
Унинг сўзларига кўра, Чеченистонда, Шимолий Кавказда муаммолар бошланган вақтда, афсуски америкаликлар бу жараёнларни қўллаб-қувватлаган.
«Совуқ уруш ўтмишда қолди, бизнинг бутун дунё, Европа, АҚШ билан муносабатларимиз очиқ-ойдин ва шаффоф, ва албатта биз қўллаб-қувватлашларини умид қилгандик, аммо бунинг ўрнига кўрдикки, Америка махсус хизматлари террорчиларни қўллаб-қувватлади. Ҳозир мен сизга менинг фикримча муҳим бўлган нарсани айтаман: бизда мутлақо барқарор фикр шаклланганки, америкалик шерикларимиз Россияни қўллаб-қувватлаши, террорчиликка қарши курашда ҳамкорликка тайёрлиги ҳақида айтади, аслида эса бу террорчилардан Россиядаги ички сиёсий вазиятни қўзғатишда фойдаланади», — деди Путин.
Изоҳ (0)