Норвегияда болалар боғчалари, мактаб ва университетларда юзни ёпувчи аёллар либосини кийишни ман этувчи қонун лойиҳаси тайёрланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Тақиқ бундай либос муаллимлар ва ўқувчилар ўртасидаги мулоқотни қийинлаштириши ва сифатли таълим олишга тўсқинлик қилиши билан изоҳланди. Шу билан бирга, рўмол ўраб юриш ман этилмаслиги билдирилмоқда.
Норвегия партияларининг аксарияти мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда. Унинг келгуси йили қабул қилиниши кутилмоқда. Шундай бўлган тақдирда, бу Скандинавия давлатларида ҳижобнинг илк тақиқланиши бўлади.
Изоҳ (0)