Бангладеш жануби-шарқида кучли ёғингарчилик оқибатида 77 киши ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти кўчки қурбони бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Қурбонларнинг кўпчилиги Рангамат ва Бандарбан туманларида қайд қилинди.
Полиция маҳаллий аҳолини таҳдид ортда қолмаганидан огоҳлантирди, негаки қутқарувчилар эндигина офат ерига етиб борди.
Қурбонлар орасида тўрт нафар ҳарбий борлиги маълум.
Изоҳ (0)