Гаити жанубида кузовида одамлар бўлган юк машинаси оломонга келиб урилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси Кавайон коммунасидаги бозор яқинида рўй берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги оломонга келиб урилган.
Ҳодиса оқибатида яна бир неча киши жароҳатлангани, улардан айримлари оғир ҳолатда эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)