АҚШ қуролли кучлари 11 июнь, якшанба куни Сомали ҳудудида «Аш-Шабоб» жангариларига қарши зарба берди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Пентагон маълумотларига кўра, операция Сомали пойтахти Могадишодан 298 километр жануби—ғарбда бўлиб ўтди.
«АҚШ мазкур операцияни ўзининг минтақадаги шериклари билан ‘Аш-Шабоб’ хуружлари, жумладан, Сомали кучларига яқинда уюштирилган ҳужумга нисбатан жавоб сифатида ўтказди», — дейилади АҚШ мудофаа вазирлиги баёнотида.
Вазирлик операция тафсилотларига ойдинлик киритмади. Унинг натижалари ҳам маълум қилинмади.
Изоҳ (0)