Шимолий Корея яқин орада қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда, мамлакатнинг марказий «Нодон синмун» газетасига таяниб, Yonhap агентлиги маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Нашрга кўра, «Пхеньян томонидан ўтказилган стратегик қуролларнинг муваффақиятли синовлари туркуми КХДР қитъалараро баллистик ракета парвозини амалга оширадиган вақт яқинлашаётганини кўрсатди».
«Бундай тоифадаги ракета синови ва унинг муваффақиятли ўтиши АҚШнинг халқ республикасига қарши душманлик сиёсати таназзулга юз тутганини намойиш этади», — таъкидлади газета.
Изоҳ (0)