Япониялик келин-куёв тўй учун ноодатий съёмка уюштиришга қарор қилди. Улар Ивафуне яқинидаги карерга бориб, у ерда ҳақиқий портлаш ёрдамида мушакбозлик уюштирди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда, деб ёзади «DailyAfisha».
Келин-куёв ўз ғоясини рўёбга чиқариш учун Cosnavi компаниясига мурожаат қилди. Съёмка билан ўнлаб ходим шуғулланди, улар мазкур жойга қимматбаҳо ускуналарни келтирди. Съёмка келин-куёвга қанчага тушганлиги маълум қилинмади.
Улар съёмка давомида кийимлари расво бўлишини ҳисобга олиб, анча арзон тўй либосларини харид қилди. Эркак ва аёл портлаш юз берган карер фонида қотиб турди ва кучли портлаш давомида заррача ҳам қимирламади.
Никоҳ маросими 2015 йилда бўлиб ўтган. Бироқ келин-куёв ошкор этилмаган сабабларга кўра энди фотосессия уюштиришга қарор қилган.
Изоҳ (0)