Австралияда полиция ити одамларга нисбатан ҳаддан ортиқ муҳаббати сабаб хизматдан бўшатилди. Бу ҳақда The Daily Telegraph’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Бир неча ой олдин Квинсленд штатида Гавел лақабли овчарка хизматга қабул қилинган эди. Бироқ машғулот дастурлари тугагач, ит жуда ҳам ижтимоийлашиб кетгани маълум бўлди. Гавел нотаниш шахслар билан ўйнашни яхши кўрган ва уларни ҳибсга олишни истамаган.
Полициядан ишдан бўшаган Гавел итлар вице-қироли лавозимига тайинланди. У эндиликда Квинсленд штатининг ҳукумат уйига ташриф буюрувчиларни кутиб олади ҳамда губернатор Пол де Жерси билан биргаликда тадбирларда иштирок этади.
Изоҳ (0)