Япониянинг Хоккайдо ороли тоғларида 72 миллион йил олдинги 8 метрли динозавр қолдиқлари топилди. Тош қотган скелет мамлакатда аниқланган шундай топилмаларнинг энг йириги ҳисобланади, дея хабар беради National Geographic.
Палеонтологлар гидрозаврнинг 8 метрли скелети топилганини «япон динозаврлари тадқиқоти тарихидаги буюк кашфиётлардан бири», деб ҳисобламоқда.
Мутахассисларга кўра, бундай тўлиқ ҳолатдаги скелетларни топиш камдан-кам насиб этади. Олимлар ихтиёрида 190 та тош қотган қисм бўлиб, бу унинг эгасини деярли тўлиқ тиклаш имконини беради.
Изоҳ (0)