Ҳиндистонда эчки фермер ғишт сотиб олиш учун тайёрлаб қўйган пулларни еб қўйди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар бермоқда.
Ҳодиса Уттар-Прадеш штатидаги Силуапур қишлоғида рўй берди. Фермер Сарвеш Кумар Пал ваннахонага кириб кетиб, эшик ортида чўнтагида 66 минг рупий (1025 доллар атрофида) бўлган шимини қолдирганди. У ювингунга қадар кийимларини оч эчки топиб олди.
Сарвеш ваннахонадан чиққанда жонивор ҳар бири 2 минг минг рупийдан бўлган 29 та купюрани йўқ қилиб улгурганди. Атиги 2 та купюра омон қолган, бироқ улар ҳам деярли яроқсиз ҳолга келганди.
Шу тариқа эчки ўз эгасига 62 минг рупий (960 доллар атрофида) миқдорида зарар етказди.
Изоҳ (0)