Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида АҚШ қуролли кучлари авиазарбаси оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди, тўрт киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Мудофаа вазирлиги ва хавфсизлик кучлари ходимлари жабрлангани ҳақидаги ахборотни тасдиқлаймиз», — дея АҚШ қуролли кучларидан иқтибос келтирган AFP ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.
Маҳаллий маъмурият вакилининг маълум қилишича, полиция гуруҳи «Толибон» жангариларининг қароргоҳига ҳаддан ташқари яқин келиб қолган бўлган.
Изоҳ (0)