Москвада интернетдаги «ўлим гуруҳлари»дан бирининг маъмури қўлга олинди, деб ёзади «Вести.ru». 26 ёшли москвалик челябинсклик ўқувчи қизни ўз жонига қасд қилишга уринишгача етказгани гумон қилинмоқда.
Уни аллақачон Челябинскка етказишди ва икки ойга ҳибсга олишди. Россия президенти яқинда имзолаган қонунга кўра, ўз жонига қасд қилишга ундаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилади, максимал жазо — олти йиллик қамоқ.
Эркакнинг хонадони тинтув қилинганида бешта смартфон, планшет ва стационар компьютер топилди, уларда ёзишмаларнинг барчаси сақланган, ҳозирда бу иш бўйича асосий далил, дейилади хабарда.
Унинг «ўлим гуруҳи»да камида 32 киши бўлган. 26 ёшли ишсиз Илья Сидоров ўзининг бутун мамлакат бўйлаб жойлашган обуначиларига ўз жонига қасд қилишга олиб борувчи даҳшатли топшириқларни шахсан ўзи юбориб турган.
Жиноятчи унинг кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда ўзини ўлдиришга уринган, аммо охир-оқибат ҳаёти сақлаб қолинган челябинсклик 13 ёшли қизнинг дугоналари ва синфдошларидан сўраб-суриштириш орқали топилди.
Изоҳ (0)