• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «‘Бункер’ орқали ўқишга кирган талаба — ўқитувчига берилган беш йиллик жазо аслида». Олий таълим «бункерлар»дан манфаатдор эмас

    Қанчалик аччиқ бўлмасин, лекин бу ҳақиқат — Ўзбекистонда сўнгги бир неча йилдан бери ҳар 1 августда «бункерлар», «паровозлар», «снайперлар» пайдо бўлади. Айтишларича, «бункерлар» олий таълим муассасалари ертўлалари, хос хоналари ёки уларга яқин хонадонларда ташкил этилади, «паровоз» ёки «снайперлар» эса бевосита тест имтиҳонларини топшириш хоналарига кириб келади.

    «Бункер» — бир гуруҳ ўқитувчилар, аълочи талабалар, тажрибали абитуриентларнинг 1 август куни бир хонага йиғилиб, катта — етарлича катта — ҳақ эвазига абитуриентларнинг тестларини ечиб беришидир.

    Бир неча йилдан бери ўқишга кира олмаётган абитуриентларнинг баъзилари шундай манзарага гувоҳ бўлган чиқар эҳтимол — масъуллардан бири (ёки шунчаки бир киши) имтиҳон хонасига кириб, «Фалончиев, Пистончиев, Писмадончиев, сизларнинг тест китобчангизда хатолик бор экан», деб, фамилияси ўқилганларнинг тестларини йиғиштириб кетади.

    «Хатоси бор» тест китобчалари, айтишларича, «бункерлар»га юборилади ва ўша ерда «тўғрилаб чиқилади». «Тўғриланган тест» ёрдамида ўқишга биринчи ўрин билан кирган, лекин аксарият ҳолларда алифни калтак дейдиган курсдошингиздан ҳайрон бўлиб юрманг тағин.

    Сўнгги йилларда шундай «бункерлар»нинг бир нечтаси тугатилди, уларга ҳомийлик қилганлар эса жазога тортилди. Масалан, 2013 йили Тошкентдаги Шарқшунослик институти проректори кириш имтиҳонлари вақтида ОТМ ҳудудида «бункер» ташкил этгани учун ишдан кетган, 2014 йилнинг 1 августида Наманганда 32 ўқитувчидан иборат «бункер» қўлга тушган.

    Фото: Халқаро пресс-клуб

    Халқаро пресс-клубнинг 7 июнь куни бўлиб ўтган ва олий таълим тизими истиқболларига бағишланган анжуманида журналистлардан бири дангал сўради: «Бу йил ‘бункер’ деган нарса бўладими?». Кўпчиликнинг юзига (кимгадир аччиқ) табассум улашган бу саволга Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Мажидов жавоб берди.

    Иномжон Мажидов.

    Иномжон Мажидов.
    Фото: Халқаро пресс-клуб

    «Олий таълим муассасаларида ‘бункер’ бўлмайди», — дея қатъий таъкидлади Иномжон Мажидов. Шунга қарамай, «ташқарида нима бўлиши ҳақида бир нима деб бўлмайди», чунки «ташқаридаги ‘индустрия’ (айниқса техника-технология масаласида) олий таълим муассасаларининг имкониятларидан анча илгарилаб кетган».

    «Менга ишонинг — олий таълим муассасаси ‘бункеръга ўхшаш шундай нарсаларнинг камайтирилишидан биринчи манфаатдор томондир», — дея қўшимча қилди Мажидов. Вазир ўринбосарининг сўзларини Шерзодхон Қудратхўжаев қўллаб-қувватлаб, шундай деди: «Шу масалани веб-сайтлар алоҳида ёритишини сўрардим — олий таълим тизимида ‘бункерлар’ бўлмайди. Биз ҳозирги ислоҳотлар даврида ҳақиқатан ҳам ақлли, билимли болалар ўқишга киришидан манфаатдормиз».

    Шерзодхон Қудратхўжаев.

    Шерзодхон Қудратхўжаев.
    Фото: Халқаро пресс-клуб
    Мен ўзим ҳам ўқитувчиман, кафедра мудириман. Дарсга кирган вақтим ақлли, мени тушунадиган талаба билан гаплашгим келади. Сиёсатни тушунмайдиган, «бункер» орқали ўқишга кирган талаба менга берилган беш йиллик жазо аслида.

    Шерзодхон Қудратхўжаев, Халқаро пресс-клуб раиси

    Мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирган ЎзМУ ректорининг чиқишини ота-оналарга мурожаат деб атаса ҳам бўлади.

    Авазхон Мараҳимов.

    Авазхон Мараҳимов.
    Фото: Халқаро пресс-клуб
    Олий таълим муассасалари, педагоглар, олимлар бугун билимдон талабалар тарафдори. Сиз айтаётган ‘бункерлар’ бизнинг мақсадларимизга мутлақо зид. Куни кеча Президент томонидан имзоланган қарорда кўзда тутилган, бир сўз билан айтганда — «суперконтракт» масаласи:мана шунинг ўзиёқ коррупцияга қарши курашнинг жавоби. Фақат буни халққа, ота-оналарга биринчи галда етказишимиз керак.

    Кўчадаги фирибгар, муттаҳам, ёлғончиларга алданманг. Болангизга уқтиринг ва шунга шароит яратинг — озгина ўқисин, излансин, тест синовларига тайёрлансин. Албатта талаба бўлади.

    Авазхон Мараҳимов, ЎзМУ ректори

    «Суперконтракт» деганда ЎзМУ раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 майдаги қарорида кўзда тутилган янгиликлардан бирини назарда тутди. Унга кўра, тест синовларидан ўта олмаган абитуриентлар тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси эвазига талабаликка қабул қилиниши мумкин. Бунинг учун у камида 68 балл тўплаган бўлиши лозим. Айни вақтда, қўшимча контракт ўринлари ҳам чекланган ва 68 дан кўпроқ балл тўплаганларнинг барчаси ҳам талабага айланавермайди.

    Ўтган йиллар давомида баъзан олийгоҳларнинг масъулиятсиз ходимлари, баъзида эса бошқа фирибгар шахслар одамларнинг ишончига кириб, уларни қўшимча шартнома («суперконтракт») йўли билан ўқишга киритишга ваъда берган ҳоллари кўп бўлган. Хусусан, 2014 йилда ТАТУнинг Қарши филиалига 4,5 минг эвазига «суперконтракт» йўли билан киритишни ваъда қилган талаба 3 йил-у 3 ойга қамалган, 2015 йили 4,5 минг ва 6 минг доллардан пул олиб, ўқишга киролмаган абитуриентларни Тошкент автомобиль-йўллар институти ва Тошкент давлат педагогика университетига қўшимча ўрин билан киритишни ваъда қилган шахслар қўлга олинган.

    Халқаро пресс-клуб қатнашчилари томонидан эълон қилинган бир қатор янгиликлар жорий тест имтиҳонларида «паровоз» ва «снайперлар»нинг ишини бир қадар мушкуллаштириши мумкин. Ўз ўрнида, «паровоз» нима-ю, «снайпер» ким, деган савол туғилиши табиий.

    «Паровоз» — амалдаги талаба ёки аллақачон олийгоҳни битириб бўлган шахс бўлиши мумкин, лекин у ҳам қабул вақтида ҳужжатларини топшириб, имтиҳонга киради. Имтиҳон ташкилотчиларининг «хабардор» вакиллари «паровоз»ни унинг хизматларига буюртма берган абитуриентлар (улар кўпи билан уч-тўрт нафар бўлади) ўтирган аудиторияга жойлаштиради (ҳаммаси олдиндан келишилади ва «келишилади»). Бутун имтиҳон давомида «паровоз» мижозларининг тестларини ечади, яъни пули бор-у, билими йўқ абитуриентларни паровоз мисоли «тортиб кетади».

    «Снайпер» — пулдор абитуриентларга кўрсатиладиган ноқонуний хизматларнинг энг қимматларидан бири; «снайпер» мижознинг ҳужжатлари билан (!) унинг ўрнига имтиҳонга киради. Ана шундайларга қарши курашиш — «имтиҳон натижаларни сохталаштириш, имтиҳон ўтказилувчи бинога бегона шахсларнинг ноқонуний равишда киришини чеклаш мақсадида» Тошкент ахборот технологиялари университетида бу йилдан имтиҳонга киришни назорат қилиш ва бошқаришнинг биометрик тизими жорий этилмоқда. Бошқа бир қатор университетларда, хусусан, Ўзбекистон Миллий университетида юзни таниб олиш технологиясидан фойдаланилмоқда.

    08.06.2017, 14:27   Изоҳ (0)   38145
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фахриддин Зоиров Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди

    08.06.2017, 14:17

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига етиб келди

    08.06.2017, 14:09

    2017 йилнинг 5 ойи давомида давлат рақобат қўмитасига фуқаролардан 267 та мурожаат келиб тушган

    08.06.2017, 14:07

    Нукус туманида 38 километр сув тармоғи янгидан қурилади

    08.06.2017, 13:06

    Она тили қоидаларини бузишга кимнинг ҳақи бор?

    08.06.2017, 12:49

    EVO Ўзбекистон бозорида «Ягона трафик» хизматни ишга туширмоқда!

    08.06.2017, 12:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Путин ва Трамп билан уч томонлама учрашув режалаштирилмоқда” — Зеленский 

    Дунё | 12 август, 21:10

    Суперлига. “ОКМК” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” эса “Андижон”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 21:05

    “Халқ банки”да ёлланма ходим 9,5 млрд сўм ўғирлагани аниқланди

    Ўзбекистон | 12 август, 20:58

    Исроил Ғазо секторидан чиқиб кетиши шарт — Шимолий Корея ТИВ

    Дунё | 12 август, 20:50

    “Россия Киевни тўрт соатда эгаллай оларди” — Трамп

    Дунё | 12 август, 20:42

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25

    Кавказдаги “катта ўйин”нинг янги саҳифаси. Зангазур коридори устидаги геосиёсий рақобат

    Дунё | 12 август, 20:12

    Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий ёрдам берди

    Дунё | 12 август, 19:55

    Нега кўпчилик смартфондан кўра тугмачали телефонни афзал кўрмоқда?

    Лайфстайл | 12 август, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.