7 июнь куни халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар берди Uz24.
Сессияда Самарқанд вилоят ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев маъруза қилди. Вилоят ҳокими ўз маърузасида туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларига батафсил тўхталди, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бахтиёр Эргашев ўз аризасига биноан Нуробод тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги, ўрта-махсус касб ҳунар таълими маркази ҳузуридаги ахборот методик хизмати ахборот методик таъминлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Фахриддин Зоиров Нуробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Изоҳ (0)