Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига етиб келди, деб хабар берди ЎзА.
Остона шаҳрида ШҲТнинг Тошкент саммити қарорларини амалга ошириш бўйича Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.
Саммит доирасида Президентимизнинг қатор делегациялар раҳбарлари билан учрашувлари кўзда тутилган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида EXPО – 2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)