• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Она тили қоидаларини бузишга кимнинг ҳақи бор?

    «Жамият» газетаси андижонлик ўқитувчи Умид Абдуллаевнинг ўзбек тили борасида билдирган ўз фикр-мулоҳазаларини эълон қилди.

    Фото: «Жамият»

    Фото: «Жамият»

    Сана қандай ёзилади?

    Тил қоидаларига амал қилишда барча касб ва соҳа вакилларига ўрнак бўлиши керак бўлган оммавий ахборот воситалари ходимлари — журналистларимиз ўзлари кўп ҳолларда уни бузишда намуна кўрсатмоқда. Эътибор қиладиган бўлсак, сана ёзилишида ҳалигача рус тилининг услубидан воз кеча олмаяпмиз. Рус тилида аввал кун, кейин ой номи, сўнгра йил ёзилади. Ўзбек тилида эса аввал йил, кейин кун, сўнгра ой номи кўрсатилади. «2017 йил 21 март» тўғрими ёки «21 март 2017 йил»ми? Буни текшириш жуда осон. «Мен 2017 йил 21 март куни дўстимни байрам билан табрикладим». «Мен 21 март 2017 йил куни дўстимни байрам билан табрикладим». Қайси гап тўғри ёзилганини пайқаш қийин эмас. Мухбирлар ҳам, интервью бераётганлар ҳам «21 март 2017 йил куни тадбир ўтказилди» қабилидаги гапларини эфирда тортинмасдан ишлатаверади.
    Ортиқча «лар»дан қачон қутуламиз?
    Тилимиздаги «лар» кўплик қўшимчасини қўллаш қоидаси ҳам кўпчиликка нотаниш бўлса керак. Келинг, аввал қоида билан танишиб олсак.

    Ўзбек тилида, агар «та», «дона», «нафар» каби сўзлардан аввал бирор сон қўлланилса, «лар» қўшимчаси ёзилмайди ва талаффуз қилинмайди. Ваҳоланки, газетада ҳам, телевидение, радио, интернет нашрларида ҳам бу қоида кўп ҳолларда бузилмоқда.

    Жумладан, «Ўн минг нафардан ортиқ шифокорлар», «2 мингдан ортиқ ўқитувчилар», «Ўнта муаммоларимиз ҳал бўлди», «18 нафар фермерлар…», «8 та туманлар», каби бузилишларга кўпчилик эътибор ҳам бермаяпти. Баъзилар буни тўғри деб ўйласа ҳам ажабмас. Хўш, бу хатоликлар учун, ўзига қўшиб халқни ҳам саводсизга айлантириш ҳаракати учун ким жавоб беради?

    «Маҳорат дарси»ни билмаган муҳаррир
    Яқинда эфирга узатилган МТРК раҳбарларининг талабалар билан учрашуви ҳақидаги кўрсатувда бир журналист «Maстер класслар» ўтказиш ҳақида гапирди. Ушбу жумланинг ўзбек тилидаги «Маҳорат дарслари» таржимасидан фойдаланиш мумкин эди-ку?

    Телевидениеда ишлайдиган мухбирлар, интервью олишдан аввал, суҳбатдошига тасвир ҳам, сўз ҳам ўта муҳим таъсир кучига, тарбиявий аҳамиятга эга эканини тушунтириши, интервью берувчининг ўзини тутиши, нутқ маданиятига эътибор бериши лозим. Оғзаки нутқ давомида ўтиб кетган ғализ жумлалар, такрорлар эса таҳрир жараёнида кесиб ташланиши керак.

    Бироқ ТВдаги лавҳалар, кўрсатувларни кузатарканмиз, ошдаги тошдек тишга ботадиган тўмтоқ жумлалар, услубий хато бирикмалар бот-бот жаранглаб, муҳаррирларнинг тилга, демакки, элга эътиборсизлигини намоён қилаверади. Кузатувларим асосидаги жумлалар билан ўртоқлашсам: «..ҳар бир аҳолига тушунтирилди. Аҳолиларимиз бундан тўғри хулоса чиқармоқда», «Ҳар битта хонадонга ички ишлар ходимлари, маҳалла фаоллари кирилмоқда», «Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсадимиз ёшларимизга гиёҳвандликнинг ёмон иллатларини тушунтиришни мақсад қилиб қўйганмиз», «Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан …га бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди», «…ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланган…», «Вилоят ҳокимимиз томонидан…», «Шу вақтгача бўлган вақт­да…» бу каби мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Муаммо вақтида ҳал қилинмаса, катта-катта салбий оқибатларни келтириб чиқариши турган гап. Энг ёмони, бу халқ маънавияти, эл-юрт тақдири билан боғлиқ масала.

    Янги сўз қандай яралади?
    Журналистларимиз газета саҳифаларида ҳам, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришларда ҳам янги сўзлар, атамаларни ўзлари хоҳлаганидек, тўғрими, нотўғрими ишлатмоқда. Айниқса, спорт журналистлари тилида бу яққол кўринади. Ўтган йилги олимпиада ўйинлари вақтида спорт журналистларининг сўз бойлиги етишмаслиги, ўз она тилида равон гапиришга ўрганмагани рўй-рост аён бўлди. Спорт мусобақаларини шарҳлаган аксарият журналистлар томошабинни чарчатиб, қийнаб юборди. Турли чет тилларидаги сўз, атама, ибораларни ўйламай ишлатди ва бу ҳолат ҳозир ҳам давом этмоқда. Агар ўша журналист кўрсатувдан аввал оз бўлса-да ўйлаб, тайёргарлик кўрса, ўзбек тилидаги ўринли сўзлар, чиройли, мазмунли жумлаларни истаганча топади.
    «Амриқолик қўшниларим» ҳайрати
    Ҳажвчи Ҳабиб Сиддиқнинг «Амриқолик қўшниларим» номли ҳикоясида, ўз юртида ўзбек тилини ўрганиб, бизнинг юртимизни кўриш, одамларимиз билан суҳбатлашиш ниятида юртимизга келган америкаликларнинг Ўзбекистондаги ўзбеклар билан гаплашиб, уларнинг гапига тушуна олмагани кулгили тарзда кўрсатиб берилган. Америкаликлар юз йил аввалги ўзбек тилини ўрганган, бу ерга келганида эса ўзбекларнинг «магазин», «обед», «оптом», «процент», «дежурство», «дежурний», «скорий», «ремонт», «пешеход» каби сўзларини эшитиб, улар нимани англатишини тушуна олмасдан, хуноб бўлади…

    Одамлар орасидаги аксарият иллатлар, ёшлар тарбиясидаги кемтиклар, ҳаттоки, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир бўлишида тилимизга беҳурматликнинг ҳам каттагина улуши бор. Тўғри гапириб, тўғри ёзишимизнинг ўзигина ёшларимизнинг феълида чиройли фазилатлар кўпайишига, уларнинг тарбиясида ижобий натижаларга эришишимизга катта ҳисса қўшади. Саводли, маънили гапимиз, ёзувимиз атрофимиздагиларга, айниқса, ёшларга намуна бўлади.

    Бизга беминнат хизмат қилаётган муқаддас она тилимиз бугунги кунда ҳимояга муҳтож. Авваламбор, тил соҳасининг йирик намояндалари, она тили ўқитувчилари, барча мутахассислар, қолаверса, ўзбек тилини ўз она тили деб билган барчамиз нутқимизга, ёзувимизга эътибор қаратиб, ўз муносабатимизни оммавий ахборот воситалари орқали кенг оммага етказишимиз, ўйлаб-ўйламай, тушуниб-тушунмай йўл қўяётган хатоларимизни тузатиш йўлларини қидиришимиз зарур. Бунда фақат озгина эътибор ва тилимизга нисбатан ҳурмат талаб этилади. Хатоларимизни тан олишимизнинг ўзи улардан холи бўлиш йўлидаги биринчи қадамимиз бўлади.

    08.06.2017, 12:49   Изоҳ (0)   17745
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    EVO Ўзбекистон бозорида «Ягона трафик» хизматни ишга туширмоқда!

    08.06.2017, 12:42

    LG ишлаётган кир машина ёрдамида яратилган ажойиб ролик туфайли нуфузли мукофот билан тақдирланди

    08.06.2017, 11:55

    Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетди

    08.06.2017, 11:44

    Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили бошчилигидаги делегация «Кобул жараёни» халқаро учрашувида иштирок этди

    08.06.2017, 11:20

    Риэлторлик ташкилотлари ассоциацияси ижрочи директори: «Қора маклер»лар фаолиятига қарши курашувчи махсус комиссия тузилиши керак

    08.06.2017, 10:46

    Жасурбекнинг ўқитувчилари: у муштлашув келтириб чиқара олмас эди

    08.06.2017, 09:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Netflix 2025 йилнинг биринчи ярмида энг кўп томоша қилинган сериал ва фильмлар рўйхатини эълон қилди

    Кино | 21 июл, 13:00

    “Ўзгидромет” 22 июлда неча даража иссиқ бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:54

    Голливуднинг энг шов-шувли 7 та тўйи

    Лайфстайл | 21 июл, 12:50

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 35 минг фуқаро соғломлаштирилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:27

    Африкада ҳар йили 815 минг одам овқат пиширишдан келиб чиққан ҳаво ифлосланишидан вафот этади — ҳисобот

    Дунё | 21 июл, 12:11

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    “Барселона” “Реал” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 21 июл, 12:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.