Нукус туманида аҳолига 223 километр ичимлик сув тармоғи етказиб берилмаган. Бу ҳақда туман ҳокимлигида бўлиб ўтган семинар давомида маълум қилинди, деб хабар беради «KRuz.uz».
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган «2017—2021 йилларда Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш» давлат дастури доирасида 38 километр ички сув тармоқларини янгидан қуриш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, 94 километр ичимлик сув тармоқларида реконструкция ишлари олиб борилади.
Изоҳ (0)