Тошкент шаҳри ҳудудида 5 июнь куни 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Уларда 4 нафар шахс тан жароҳатлари олди, дея хабар берди ИИББ матбуот хизмати .
ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2635 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, улардан 658 тасини қўпол турдаги, 12 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этди.
Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 5 июнь куни жами 1031 та ҳуқуқбузарлик қайд этилди. Уларнинг 556 тасини светофор тақиқловчи чироғига бўйсунмаслик, 475 тасини эса белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этди.
Изоҳ (0)