Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида Ҳаракатлар стратегияси хоналари ўз фаолиятини бошлайди, деб ёзади UzDaily «Тараққиёт стратегияси» марказига таяниб.
6 июнь куни илк Ҳаракатлар стратегияси хоналари Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида очилди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази ушбу лойиҳани Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш ва уни оммалаштириш мақсадида амалга оширмоқда.
Кўнгиллилар Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтказиладиган тадбирларни ёритиш, сўровлар ташкил қилиш орқали жамоатчилик фикрини ўрганиш, семинар ва тренинглар ташкил қилиш, ёшларни турли лойиҳаларда қатнашишга жалб қилиш ва бошқа ишлар билан шуғулланади.
Изоҳ (0)