«Самарқанд» халқаро аэропорти бир ой давомида ёпилади, деб ёзади «STV.uz». Парвозларнинг вақтинчалик тўхтатилишига учиш-қўниш йўлагида таъмирлаш ишларининг олиб борилиши сабабчи бўлди.
Шу муносабат билан, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК халқаро рейсларни Самарқанддан Бухоро халқаро аэропортига кўчиришини маълум қилди. Йўналишнинг ўзгариши 1 июлдан 31 июлга қадар амалга ошириладиган рейсларга тегишли бўлади.
Россиянинг «Аэрофлот» компанияси ҳам 4 июлдан 1 августгача ўзининг Самарқанддан амалга ошириладиган рейсларини Навоий халқаро аэропортига кўчиришини эълон қилди. Йўловчилар Шереметьево—Навоий—Шереметьево рейслари орқали жўнатилади. Шу билан бирга, «Аэрофлот» қўшимча қилишича, йўловчиларни ер усти транспорти билан Самарқанддан Навоийга олиб бориш ва яна олиб келишни компания таъминламайди.
Изоҳ (0)