Жорий йил 4 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 2 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Улар туфайли 2 киши тан жароҳати олди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3008 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, улардан 775 тасини қўпол турдаги, 5 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1124 та ҳуқуқбузарлик қайд этилди.
Булардан 610 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 514 тасини эса белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.