6 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Рустам Азимов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Хабар беришларича, Азимов «Ўзбекинвест» раҳбари этиб тайинланган.
2. Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимидан сўнг Боровский коллежи раҳбарияти ишдан олинди. Лутфи Юсупова 2008 йилдан бери коллежга раҳбарлик қилиб келаётган эди.
3. Уруш қатнашчилари автомобилларни эски нархда ва навбатсиз олиши мумкин. Ўз навбатида, Президент GM Uzbekistan автомобиллари учун аксиз солиғи ставкасини 29 фоиздан 27 фоизгача пасайтирди.
4. «Ўзбекистон ЖЧ учун тайёрми?! Эрон ҳозир биздан кучли». Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров билан суҳбат.
5. Севинч Мўминова Шароф Муқимов билан қонунан ажрашганини маълум қилди. Шароф Муқимов эса турмуш ўртоғининг бу баёнотини рад этди.