Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори 2017» тадбири давомида Сирғали туманида Равшан Мирзаев ёнида оғирлиги 27,65 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирғали тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.