Буюк Британия полицияси 3 июнь куни Лондонда юз берган терактнинг уч ижрочисидан икки нафарининг исмини маълум қилди. Улар 27 ёшли Ҳуррам Шазад Батт ва 30 ёшли Рашид Редуан. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Иккала террорчи ҳам Лондон шарқидаги Баркинг туманида истиқомат қилган.
Батт — Покистонда туғилган Британия фуқароси. Редуаннинг келиб чиқиши ҳозирча аниқ эмас: у ўзини ҳам марокашлик, ҳам ливиялик деб атаган. У, шунингдек, Рашид Элкдар исмидан фойдаланган.
Лондон полициясининг хабар қилишича, Ҳуррам Шазад Батт илгари полиция ва МИ-5 га маълум бўлган. Бироқ Рашид Редуан шу вақтгача полиция назарига тушмаган.
4 июнга ўтар кечаси автофургондаги номаълум шахслар Лондон кўпригидаги пиёдаларга урилди, кейин уларга пичоқ билан ҳужум қилди. Кейинроқ Боро бозорида ҳам пичоқ билан ҳужум қилинганлиги қайд этилди. Полициячилар террорчиларни йўқ қилди. Теракт оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 48 киши жароҳат олди. Лондон полицияси теракт иши бўйича 12 кишини ҳибсга олди.
Изоҳ (0)