5 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев Остонада бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Expo—2017 халқаро кўргазмаси очилиш маросимида қатнашади.
2. Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан тергов Ўзбекистон бош прокурори томонидан шахсан назоратга олинди. Асосий гумонланувчи Исломбек Тўлаганов эса қамоққа олинган.
3. Тошкентдаги Боровский коллежи Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан баёнот берди. Ижтимоий тармоқларда эса асосий гумонланувчи Исломбек Тўлагановнинг кўрсатмаси матни пайдо бўлди.
4. Баҳрайн, Саудия Арабистони, Миср, БАА, Яман, Ливия, Малдив ороллари Қатар билан алоқани узди. Қатар араб давлатларининг бу қарорини «ноўрин» деб баҳолади.
5. Янги Malibu’нинг нархи бир ҳафтада энг кам иш ҳақининг 10 бараварига ошди. GM Uzbekistan автомобилларининг 13 июнгача бўлган нархлари.
Бонус — «Эътиқодидан қайтмас ақидапарастлар Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилади». Шавкат Мирзиёев — ислом дини, «Акромийлар» ва адашганларнинг қариндошларини яккалаб қўймаслик ҳақида.
Изоҳ (0)