• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Уни бир неча киши дўппослагани ҳақидаги гаплар ёлғон». Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан қамоққа олинган йигитнинг кўрсатмаси

    Ижтимоий тармоқларда Боровский коллежи 2-курс ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида асосий гумонланувчи ҳисобланаётган Исломбек Тўлагановнинг кўрсатмаси матни тарқалди. «UzNews.uz»нинг Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлимига асосланиб хабар беришича, интернетда тарқалган мурожаат матни ҳақиқий.

    Аввалроқ Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан тергов Ўзбекистон бош прокурори томонидан шахсан назоратга олингани, тўпланган далиллар мажмуи асосида Исломбек Тўлагановга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Аввалроқ ҳодиса юзасидан марҳумнинг онаси мурожаати, шунингдек, асосий гумонланувчининг ота-онаси кўрсатмалари эълон қилинган эди.

    Фото: «UzNews.uz»

    Фото: «UzNews.uz»

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган Исломбек Тўлаганов кўрсатмаси матни рус тилида бўлиб, «Дарё» унинг ўзбек тилидаги таржимасини эътиборингизга ҳавола қилади.

    Мен, 2-курс ўқувчиси Исломбек Тўлаганов, 2 май куни соат тахминан 13:00 да «Миран» меҳмонхонаси олдидан коллеж томон ўтиб кетаётган эдим, у ерда 3-курс талабаси Дилшод Абдуллаев ва Жасурбек Иброҳимов гаплашиб турган эди. Мен кўришиш учун уларнинг олдига бордим ва Дилшод аканинг ишлари қалай эканини сўрадим. У эса Жасур унинг синглисига гап отаётганини айтди. У Жасурдан синглисига гап отмасликни сўради. Мен Дилшодга, Жасурнинг фойдасини кўзлаб, унинг бошида жароҳат борлигини айтдим — бир муддат аввал мен Жасур билан яхши муносабатда эдим ва биринчи курслигимизда у бошидаги жароҳат ҳақида менга айтиб берган эди.

    Ўша куни биз у билан коллеж ҳудудидаги буфетда кўришдик. Эртасига, 3 май куни, видеокузатув камераларида ҳам кўриниб турганидек, 14:00 да коллежнинг ўқув биносидан ҳожатхона томон кетаётганимда Жасур ва унинг курсдошлари Бекзод ва Темур челак кўтариб чиқинди баки томон бораётган эди. Мен ҳожатхонадан қайтаётганимда улар чиқиндихонадан келаётган эди, мен эса ўқув биносига кетаётган эдим. Шу вақт улардан бири мени чақирди ва Жасур менга қараб, нима учун Дилшодга унинг бошида жароҳат борлигини айтганимни сўради. Мен унга бу гапни унинг фойдасини кўзлаб айтганимни, агар нотўғри тушунган бўлса, узр сўрашимни айтдим.

    Шу вақт Жасур курсдошлари Бекзод ва Темурнинг олдида юзимнинг чап томонига зарба берди. Лекин мен бунга жавоб қайтармадим. Шундан сўнг Жасур коллеждан кўчага чиқишимни ва «бирга бир» муштлашишимизни талаб қилди. Унинг бу сўзларидан сўнг, ундан шу зарбасининг ўзи етарли эмасми, деб сўрадим ва синфга қараб кетаётганимда, Жасур орқадан эркаклик ғурури ҳақида гапириб, жиғимга тега бошлади. Жасур ва Темур синфга қараб кетди, мен эса ўз синфимга кетдим. Менинг ортимдан Бекзод келиб, Жасурнинг менда гапи борлигини айтди. Мен синфда сумкамни қолдириб, орадан 5 дақиқа 20 сония ўтганидан сўнг турникет орқали кўчага чиқдим. Видеокузатув камералари ёзувлари директор, директор ўринбосари, отам ва мен иштирокимизда кўрилганида, Жасур ва Ҳурмат, Темур, Бекзод ҳамда 3-курсда ўқийдиган бошқа Темур турникетдан сакраб ўтганини кўрдик. Мен олтинчи бўлиб ўтдим. Улар коллеж қаршисидаги соя жойда турганида, уларнинг олдига бордим ва 3-курсдаги Темур: «Ислом, нима гап?», деб сўради. Мен Темур, Ҳурмат, Жасур, Темур ва Бекзоднинг олдида 2- ва 3 май кунлари бўлган воқеаларни айтиб бердим. Шунда Темур ака ҳамманинг олдида ярашиб олиб, тарқалишни таклиф қилди. Мен Жасурга қўл узатдим, бироқ у ярашишни хоҳламай, муштлашишни таклиф қилди.

    Биз 145-мактабнинг орқа томонида жойлашган гаражлар томон юрдик. У ерда Жасур футболкасини ечди ва биз муштлашишни бошладик. Муштлашув вақтида у қандайдир йўл билан қўлимга тепди, оғриқдан бақириб юбордим. У, бундан фойдаланиб, орқадан бўйнимни эгаллаб, бўғиш усулидан фойдаланди, оёқларимиз чалкашиб кетиб, иккимиз бирга йиқилдик. Жасурнинг чангалидан чиқиб кетиш учун унинг танаси бўйлаб зарбалар бердим. Шу вақт Ҳурмат югуриб келиб, бизни ажратиб қўйди. Муштлашув вақтида йигитлар четда туришган эди, биз яккама-якка муштлашдик, Ўлмасни мен кейинроқ кўрдим.

    Муштлашув жойидан кетаётганимизда мен оғриқдан чап қўлим билан ўнг қўлим панжасини кўтариб кетаётган эдим. Биз йўлак бўйлаб кетаётган эдик. Кутилмаганда, Ўлмас менга бақираётганини эшитдим ва ортга қараганимда, Жасур мен томон югуриб келаётганини кўрдим. Шунда мен ёнламача туриб, ўнг оёғимни кўтардим ва ўнг қўлимни қўлим билан қайириб турдим. Жасур югуриб келиб, зарб билан урилди ва ундан қон оқа бошлади. Мен унга дастрўмол бердим, у артиниб олди. Ҳурмат сувга бориб келди ва Жасур ювинди. Уйнинг ён томонига келганимизда, у ерда икки аёл турган эди, улар Жасурга ертўладаги офисга тушиб, ювиниб олишга рухсат берди.

    Рақамли рентген орқали ўнг қўлим панжаси катта бармоғи сингани ва юзимнинг чап томон жағи лат егани аниқланди. Мен ҳаммаси қандай бўлганини айтиб бердим. Жабрланувчи томон Жасур бир гуруҳ одамлар томонидан дўппосланган, деб таъкидлаяпти. Бу ёлғон. Темур ва Бекзод — Жасурнинг курсдошлари, Темур ва Ҳурмат эса 3-курсда ўқийди.

    Барчага маълум бўлганидек, Жасур жароҳат олганидан сўнг, ота-онаси уни «тез ёрдам» машинасида Юнусобод туманидаги 17-шаҳар касалхонасига олиб борган. У ерда кўрикдан сўнг бошланғич ташхис — кўричак касаллиги (аппендицит) диагнози қўйилган. Бу касалхона катталар учун мўлжаллангани сабабли, уни 5-болалар касалхонасига, сўнг 14-болалар касалхонасига юборишган.

    5 май куни ҳамшира ҳамроҳлигида ва бўлим мудири ўринбосари М. Абдуллаеванинг рухсати билан мен отам билан Жасурни кўриб чиқдим. У ота-онаси ва шифокорларга йиқилиб тушдим, деб айтганини, онаси «102» қўнғироқ қилганини айтди. Биз унга саломатлик тилаб, хонадан чиқдик. Отам бўлим мудири ўринбосари М. Абдуллаевадан даволашни тезлаштиришни ва маслаҳатлашув учун мутахассис таклиф қилишни сўради, чунки Жасурга фақат оғриқ қолдирувчи уколлар қилинаётган эди.

    Маълум бўлишича, 14-болалар касалхонасида эски «РАФ» ва «Газель» бор экан. Бу автомобилларда болани олиб юриш мумкин эмас. Агар енгил автомобиль бўлса, ҳамшира билан бирга МRT кўригига боришга рухсат берилган. Манзил берилди. Тонгда отам автомобилда Жасур, унинг ота-онаси ва ҳамшира билан бирга МRTга борди. Кўрик жавоби 5 май куни 14:30 да ота-онасига айтилди. Шу куни соат 17:00 да отам мутахассис жарроҳни маслаҳатлашув учун таклиф қилди. Мутахассис Жасурни кўрикдан ўтказди. Шу вақт шифокорлар келишди. Мутахассис, агар қорин соҳасида ҳаво бўлса, зудлик билан операция қилиш лозимлигини айтди. Кечаси қорин рентгендан ўтказилди ва унинг натижасига кўра, қоринда ҳаво борлиги аниқланди. Операция тахминан 20:00 да бошланиб, ярим тунгача давом этди. 21:00 да эса операция хонасидан Тоҳир Ҳасанов чиқиб, Жасурни бир эмас, бир неча киши калтаклаганини айтди. Бу гап Жасурнинг онаси фикру-хаёлига ўтириб қолди. Тоҳир Ҳасанов ҳеч нарсани кўрмаган, у мутахассис ҳам эмас, у Гиппократ қасамини ҳам ичмаган.

    Жасурнинг ота-онаси 14-касалхонага ишонмай, уни 16-шаҳар касалхонасига ўтказди. Ҳар куни 277-94-47 телефон рақами орқали Жасурнинг аҳволидан бохабар бўлиб турдим.

    1 июнь куни ота-онам, қариндошларим Марказ-4, 14-уйга боришди, бироқ биздан у ерни тарк этишни маданият билан илтимос қилишди.

    Мен ўз қилмишим учун жавоб бераман. Соғайиб кетишини жуда ҳам хоҳлагандим, бироқ мен бу муштлашувни истамагандим. Мен ўз синфимни кетиб бўлгандим. Менга ишонинг.

    Ҳаммасига Худо гувоҳ. Жасур, Худо раҳмат қилсин.

    Исломбек Тўлаганов, гумонланувчи, Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи ўқувчиси

    05.06.2017, 19:07   Изоҳ (0)   352148
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда гидроэнергетикани ривожлантиришга 2,65 миллард доллар йўналтирилади

    05.06.2017, 18:21

    Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан тергов Ўзбекистон бош прокурори томонидан шахсан назоратга олинди

    05.06.2017, 17:29

    Губкин ва Ломоносов университетларининг Тошкентдаги филиалларининг қабул квотаси тасдиқланди

    05.06.2017, 17:02

    Мудофаа вазирлиги олий ўқув юртларига кириш ягона танлов асосида ўтказилади

    05.06.2017, 16:13

    «Аэрофлот 2 та билет совға қилади» акцияси ёлғон бўлиб чиқди

    05.06.2017, 16:04

    Тошкент шаҳар ИИББ биометрик паспорт олувчиларни «Маълумотларни йиғиш пункт»ларига ташриф буюришларини тавсия этди

    05.06.2017, 14:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.