Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи маъмурияти 1 июнь куни вафот этган ўз ўқувчиси — Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан 5 июнь куни баёнот берди.
Коллеж маъмурияти юз берган воқеа юзасидан барча ўқитувчи ва ўқувчилар чуқур қайғуда эканини маълум қилар экан, ҳодиса коллеждан «анча узоқда» юз берганига алоҳида урғу берган.
Хабар беришларича, «низоли вазиятларнинг олдини олиш ва ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида» коллеж ҳудудига 120 дан зиёд кузатув камералари ўрнатилган ва «бундан барча ўқувчилар яхши хабардор».
3 май куни соат тахминан 14:15 — 14:30 оралиғида коллеж ҳудудидан ташқарида ўқувчилар Жасур Иброҳимов ва Ислом Тўлаган иштирокида ҳодиса юз берган, ҳодисага Жасур Иброҳимовнинг тўрт дўсти гувоҳ бўлган.Коллеж маъмурияти ўз баёноти якунида ижтимоий тармоқларда ҳодиса юзасидан кўплаб фикрлар билдирилаётганидан бохабарлигини, тергов органлари томонидан ҳодиса иштирокчиларининг ҳаракатларига тегишли баҳо берилишини қўшимча қилган.Гувоҳлар — Жасурнинг дўстлари сўзларига кўра, гуруҳ бўлиб дўппослаш ҳолати юз бермаган ва ҳодисадан сўнг Жасур мустақил равишда, таксида уйига кетган.
Жасурнинг онаси айтишича, у 17:40 да онасига қўнғироқ қилиб, ўзини ёмон ҳис қилаётгани ҳақида хабар берган.
Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи маъмурияти баёнотидан
Аввалроқ Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан тергов Ўзбекистон бош прокурори томонидан шахсан назоратга олингани, тўпланган далиллар мажмуи асосида Исломбек Тўлагановга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабар берилган эди.
Коллеж маъмуриятининг баёнотига қадар, ҳодиса юзасидан марҳумнинг онаси мурожаати, асосий гумонланувчи — Исломбек Тўлагановнинг ота-онаси кўрсатмалари, шунингдек, Исломбек Тўлагановнинг ўз кўрсатмаси эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)