• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Экспертлар: Ўзбекистон шаҳарлари ҳали ҳам 70—80-йилларнинг режалари асосида ривожлантирилмоқда

    Тошкент архитектура-қурилиш институти (ТАҚИ)да 3 июнь куни «Архитектура симпозиуми» бўлиб ўтди. «Газета.uz»нинг хабар беришича, унда германиялик экспертлар — Тило Хильперт ва Йенс Йордан тошкентлик архитекторлар, урбанистлар ва шаҳарсозлар билан бирга замонавий шаҳарни режалаштириш масалаларини муҳокама қилди.

    Фото: «Газета.uz»

    Тадбирда ҳудудларни реконструкция қилиш, жамоат транспорти тизимларини лойиҳалаштириш ва замонавий ғояларни амалиётга татбиқ этиш муаммолари каби мавзулар кўтарилди. Ўзбекистонлик архитекторлар ва шаҳарсозлар ўз чиқишларида мамлакатдаги шаҳарларни режалаштириш соҳасида ислоҳотлар ўтказиш зарурларини таъкидлади.

    «Шаҳарсозлик — бу идоралар ўртасида мувофиқлаштирувни талаб қиладиган мураккаб жараён. Бизга ‘мия маркази’ керак. Собиқ Иттифоқ даврида учта шундай марказ бор эди. Ҳозир Ўзбекистонда бундай марказ йўқ. Бундай муассасанинг ташкил этилиши фавқулодда муҳим аҳамиятга эга», — деди ТАҚИнинг «Шаҳарсозлик ва ландшафт архитектураси» кафедраси мудири, профессор Муҳаммад Аҳмедов.

    Унинг қайд этишича, мамлакат шаҳарларининг ҳозир амалда бўлган бош режаларини тасдиқлаш жараёни ҳаддан зиёд бюрократик ва, айни вақтда, модернизацияга муҳтож. Шунингдек, профессорнинг фикрича, Ўзбекистон шаҳарларини режалаштиришда ҳали ҳам 1980-йилларнинг методологиялари қўлланилмоқда.

    «Шаҳарларнинг бош режалари устида иш олиб борувчи институтлар жамият учун очиқ эмас. Режани кўриб чиқиш амалда имконсиз. Менда мавжуд маълумотларга асосланиб айтишим мумкинки, Тошкент шаҳрининг ва Ўзбекистоннинг бошқа кўплаб шаҳарлари бош режаларида собиқ Иттифоқ давридан бери мавжуд муаммоларнинг ечимлари кўрсатилмаган. Баъзи ғоялар, масалан, шаҳарнинг икки нуқтасини бирлаштирувчи катта магистраллар (‘хорда-магистраллар’)нинг қурилиши давом этмоқда. Улар Тошкентнинг 1973 йилги бош режасидаёқ кўрсатиб ўтилган эди», — деди ТАҚИнинг бошқа бир профессори Шукур Асқаров, пойтахтнинг амалдаги бош режаси қанчалик долзарб экани ҳақидаги саволга жавоб бераркан.

    Профессор маҳаллий маъмурият шаҳарларни яхшилаш ишига маҳаллий мутахассисларни жалб этмаётганидан норозилик билдирди: «Мен, эҳтимол, ‘шаҳарсозлик’ мутахассислиги бўйича Ўзбекистондаги ягона фан доктори бўлсам керак. Мустақилликнинг ўтган барча йилларида мени бирорта ҳам шаҳарнинг бош режаси муҳокамасига таклиф қилишмаган», — деди у.

    Германиялик эксперт Тило Хильперт эса ўзининг «Ферма-шаҳарлар» ғояси ҳақида сўзлаб берди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, келажакда катта шаҳарларнинг аҳолиси озиқ-овқат муаммосига дуч келади, чунки егулик истеъмоли даражаси уни ишлаб чиқариш кўрсаткичларидан ўзиб кетмоқда.

    Тило Хильперт — Берлин, Франкфурт, Филадельфия, Дамашқ ва Чендудаги лойиҳалар устида иш олиб борган архитектор ва шаҳарсоз.

    Тило Хильперт — Берлин, Франкфурт, Филадельфия, Дамашқ ва Чендудаги лойиҳалар устида иш олиб борган архитектор ва шаҳарсоз.
    Фото: «Газета.uz»

    Тило Хильпертнинг фикрича, мазкур муаммони ҳал этиш учун шаҳарларнинг ичида, юқори технологик махсус вертикал ферма биноларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш керак. Олим бу ҳақда фильм намойиш этиб, бундай лойиҳа Канаданинг Монреаль шаҳрида рўёбга чиқариб бўлинганини маълум қилди.

    Тошкент ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашаркан, Тило Хильперт шаҳарни чиройли деб атади. «Чунки у жуда тўғри, ажойиб қурилган. Мен бунда хиёбонлар, катта кўчалар тизимини назарда тутмоқдаман», — деди германиялик мутахассис.

    Доктор Хильперт ўзбекистонлик меъморларнинг ишларига юқори баҳо берди. У, айниқса, Тошкент марказида жойлашган ва Офелия Ойдинова лойиҳаси асосида қурилган «Марварид» («Жемчуг») кўп хонадонли турар жой биносини алоҳида қайд этиб ўтди. «Бу экологик бино қуриш йўлидаги жуда дадил, утопик ва эркин ижодий уринишдир», — деди у.

    «Архитектура симпозиуми» Тошкентдаги Гёте-Институт ва ТАҚИ томонидан «Нефть замонидан кейинги шаҳар. Келажак шаҳри ҳикояси» кўргазмаси доираси ташкил этилди. Кўргазма Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида 19 июнга қадар давом этади. Кўргазмада Дубай, Абу-Даби, Нью-Йорк ва бошқа шаҳарларда шаҳар маконларини ўзгартириш бўйича амалга оширилган дадил ечимлар намойишга қўйилган.

    «Газета.uz»нинг қўшимча қилишича, симпозиум доирасида ТАҚИ талабаларининг ўқув архитектура лойиҳалари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Уларнинг баъзилари «Газета.uz» томонидан эълон қилинди.

    «Чорсу» бозори реконструкцияси лойиҳаси. Муаллиф: Бахтиёр Тўйчиев, ТАҚИ талабаси. 2017 йил.

    «Чорсу» бозори реконструкцияси лойиҳаси. Муаллиф: Бахтиёр Тўйчиев, ТАҚИ талабаси. 2017 йил.
    Фото: «Газета.uz»

    Сергели автомобиль бозори реконструкцияси лойиҳаси. Муаллиф: Акромхўжа Чингизов, ТАҚИ талабаси. 2017 йил.

    Сергели автомобиль бозори реконструкцияси лойиҳаси. Муаллиф: Акромхўжа Чингизов, ТАҚИ талабаси. 2017 йил.
    Фото: «Газета.uz»

     

    03.06.2017, 20:48   Изоҳ (0)   78680
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миробод туманида фоҳишахона ёпилди

    03.06.2017, 19:24

    Шавкат Мирзиёев Андижонда янги автомобиллар ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди

    03.06.2017, 18:56

    Андижондаги кичик саноат зонасида 2 минг киши иш билан таъминланади

    03.06.2017, 17:18

    Шавкат Мирзиёев Президентнинг Андижондаги Халқ қабулхонасини кўздан кечирди

    03.06.2017, 16:35

    Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф мактаби ташкил этилади

    03.06.2017, 16:02

    Шавкат Мирзиёев Андижондаги 294 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишди

    03.06.2017, 15:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35

    Якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бекор қилинади

    Ўзбекистон | 14 август, 19:25

    “Афросиёб” поезди рельсига бетон ташлаб, қўпорувчилик қилган темирйўлчилар узоқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:12

    Украина дронлар билан Россиянинг Ростов ва Белгород шаҳарларига зарбалар берди

    Дунё | 14 август, 19:10

    Навоийда кўчаларда дрифт қилган “йўл полвони” қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 19:00

    Анжелина Жоли жосус ролида: “Жаноб Смит ва Смит хоним” режиссёри янги фильм суратга олади

    Кино | 14 август, 18:55

    Мелания Трамп Байденнинг ўғлини судга бериши мумкин

    Дунё | 14 август, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.