Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурилиш участкасида бўлди, деб хабар берди ЎзА.
Президентнинг 2016 йил 22 ноябрдаги қарорига мувофиқ Андижон шаҳрида кўп қаватли 37 замонавий уй-жой бунёд этилиши белгиланган. Жумладан, жорий йилда «Султон Жўра» номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида 294 хонадонга мўлжалланган еттита кўп қаватли турар жой қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 2,46 гектар ер ажратилган. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Бу турар жойлар биринчи галда уйга муҳтож одамларга берилади. Ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши, мустақил, эмин-эркин яшаши учун шароит яратади.
Президент бундай уйларни кўпроқ қуриш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, бу ерни янги массивга айлантириш, Мустақилликнинг 26 йиллигига халққа туҳфа қилиш, одамларга барча қулайликлар яратиш бўйича зарур кўрсатмалар берди.
Изоҳ (0)