Жорий йилда AI-MATHS сунъий онги хитойлик мактаб ўқувчилари билан бирга алгебрадан имтиҳон топширади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тест 7 июнга мўлжалланган.
Робот икки соат давомида бир нечта математик вазифаларни бажаришга ҳаракат қилиб кўради. Ишланма муаллифларининг сўзларига қараганда, AI-MATHS шу йил февралида шунақа имтиҳон топширишга уриниб кўрган, аммо у ўтиш баллидан уч балл кўпроқ — 93 балл тўплашга эришган, холос.
Лойиҳа ХХР фан ва технологиялар вазирлиги ёрдамида амалга оширилмоқда. Идора 2020 йилга қадар имтиҳонларни энг нуфузли олийгоҳларга кириш учун етарли даражада яхши топшира оладиган роботларни ясаш вазифасини қўйган.
Изоҳ (0)