Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2017 йилнинг кузидан бошлаб АҚШнинг Гарвард университетида «Ҳақиқий ‘Тахтлар ўйини: замонавий мифлардан ўрта асрлар моделларигача’ » номли курс ўқитилади. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

«Фолклор ва мифология» бўлимига қўшилувчи курс давомида талабаларга Жорж Мартин томонидан ёзилган «Муз ва олов қўшиғи» китоблар серияси ва улар асосида суратга олинган телесериал Евроосиёнинг 400-дан 1500 йилларини ўз ичига олувчи давр тарихи билан қанчалик мос тушиши ҳақида ҳикоя қилинади.

Курс талабаларга таълим олишнинг биринчи йилида таклиф қилинади ҳамда уларни ўрта асрлар ва ижтимоий фанларни янада чуқурроқ ўрганишга ундашга қаратилган.

«Тахтлар ўйини» сериали HBO канали томонидан 2011 йилдан буён намойиш этилмоқда. Навбатдаги, еттинчи мавсуми 2017 йилнинг 16 июлида бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди