Гонконг иккинчи йил кетма-кет дунёнинг энг рақобатбардош иқтисодиётлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Халқаро менежмент тараққиёти институтининг 31 май, чоршанба куни тақдим этган ҳисоботи гувоҳлик беради, деб ёзади «ТАСС».
Етакчилар учлигига Швейцария ва Сингапур ҳам кирди. АҚШ рўйхатда бир позицияга пастга тушди ва тўртинчи қаторни эгаллади. Рўйхатнинг кейинги ўринларини Нидерландия, Ирландия, Дания, Люксембург, Швеция ва Бирлашган Араб Амирликлари эгаллади.
Хитой 25-ўриндан 18-ўринга кўтарилди ва Буюк Британияни ортда қолдирди. Россия эса икки позицияни йўқотиб, 46-ўриндан жой олди.
Бразилия, Мўғулистон ва Венесуэла 63 та мамлакат ва ҳудуд кирган рўйхатнинг охирги ўринларини эгаллади.
Ушбу рейтинг учта гуруҳ: иқтисодий кўрсаткичлар, ҳукумат самарадорлиги, бизнес самарадорлиги ва инфратузилмалар ҳолатига ажратилган 340 та мезонга асосланиб тузилган.
Изоҳ (0)