Қирғизистон бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ бош вазири Игорь Чудинов, собиқ молия вазири Оқилбек Жапаров ва бошқа шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда прокуратура матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Жиноий иш Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг коррупция аломатлари ҳақидаги материаллар асосида очилган бўлиб, «Машина-синов станцияси» ОАЖ га 2009—2015 йилларда 200 миллион сом (2,9 миллион доллар) бюджет маблағи ноқонуний ажратилиши ва мақсадга зид ишлатилиши билан боғлиқ.
Мазкур иш бўйича текширув Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов бошқармасига топширилди. Ҳозирда Чудинов ва Жапаров «Бир бўл» партиясидан Қирғизистон парламенти депутатлари ҳисобланади.
Изоҳ (0)