«Монако»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш истагида бўлган «Манчестер Сити» ва «Реал» клублари футболчининг трансфер нархини 130 миллион еврога олиб чиқди.
«Монако»нинг Франция чемпиони бўлишида ва Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалига етиб келишида ҳисса қўшган футболчи сотилса, бу футбол тарихидаги энг қиммат трансферга айланади. Ҳозирча «Манчестер Юнайтед» собиқ тарбияланувчиси Поль Погбани 105 миллионга сотиб олиб, футбол тарихидаги энг қиммат трансфер эгаси бўлиб турибди.
Норасмий манбалар «Реал» Мбаппе учун 120 миллион евро беришни истагани, «Монако» эса бунга рози бўлмай, футболчини жамоада олиб қолишга ҳаракат қилгани ҳақида айтганди. 130 миллионлик нарх эса «Монако»ни жиддий ўйлантириб қўйиши ката эҳтимол. 18 ёшли футболчининг бундай нархга сотилиши ҳақиқий сенсация бўлади.
Изоҳ (0)