Тошкент шаҳрида 6 май куни куннинг иккинчи ярмида бошланган кучли ёғингарчилик UzReport-TV телеканалининг футбол трансляцияларига таъсир кўрсатди.
Телеканал шарҳловчиси Даврон Файзиевнинг тўғридан-тўғри эфир вақтида маълум қилишича, кучли ёғингарчилик натижасида 21:30 да бошланган «Барселона» — «Вильярреал» учрашуви трансляцияси узилиб қолди. Маълум бўлишича, табиат ҳодисаси «Камп Ноу» стадионидан сигналларни қабул қилишга халал бермоқда.
Трансляция тўлиқ узилиб қолган вақтда «Барселона» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Бунгача трансляция қисқа муддатга бир марта узилиб қолган эди. Телеканал Испания чемпионати учрашуви ўрнига Англия Премьер-лигаси доирасидаги «Суонси» — «Эвертон» учрашувини жонли эфирда узатмоқда.
Изоҳ (0)