Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиялик тижоратчи, миллиардер Алишер Усмонов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали «эркин мулоқот ва ижод» танловини эълон қилди. Бунинг учун ижтимоий тармоқда махсус саҳифа очилди. «Коммерсант.ru»да айтилишича, танловнинг асосий мавзуси бизнесменнинг мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийга видеомурожаати ва бу билан боғлиқ воқеалар бўлади.

Фото: «Zampolit.com»

Фото: «Zampolit.com»

«Видеомурожаатларим бу қадар катта эътиборга сазовор бўлганидан таъсирландим. Интернетда эркин мулоқот ва ижоднинг ривожланишига самимий қизиқмоқдаман. Ишончим комилки, бу ижод ўткир ва танқидий бўлса ҳам, ёлғонга айланиб кетмаслиги лозим. Бунга ўйловчи инсонларнинг катта қисми қўшилса керак. Ҳазил ва ҳажвни жуда қадрлайман ва ўз видеоларим билан карикатуралар, пародиялар, видеороликлар ва мемлар келтириб чиқарганимдан хурсандман», — деб ёзди Усмонов.

Усмонов энг муваффақиятли чиққан роликларнинг муаллифларига ҳар ҳафта iPhone 7Plus смартфонини ҳамда мем ва дастхат акс этган футболкани тақдим этиб боришини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, сиёсатчи Алексей Навальний Усмоновни ноҳалол йўллар билан бойишда айблаб чиққанидан сўнг миллиардер иккита мурожаатда унга қарши ўз фикрларини билдириб ўтган эди. Унинг видеомурожаатлари интернетда машҳур бўлиб, кўплаб мемлар ва пародияларни келтириб чиқарди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Дунё
Қозоғистонда икки яшар бола 11 та магнитни ютиб юборди (фото)