Филиппин жанубидаги Марави шаҳрида ҳукумат кучлари ва ИШИД тарафдори бўлган жангарилар билан тўқнашувларда 42 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мамлакат қуролли кучлари вакилига кўра, 28 май, якшанба куни ҳолатига икки томон ўртасидаги жанглар 19 нафар тинч аҳоли вакили, 11 ҳарбий ва 4 полициячини ҳаётдан олиб кетди.
Қочишга ҳаракат қилгани тахмин этилган 8 кишининг жасади жарликдан топилди.
Тўқнашувларда армия томонидан ИШИД тарафдори бўлган 61 нафар жангари ўлдирилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)