Қирғизистонда президент сайлови яна 4,5 ойдан сўнг — 15 октябрда ўтказилади. Бу ҳақда мамлакатнинг амалдаги раҳбари Алмазбек Атамбаев маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Атамбаев мамлакатдаги «барқарорлик ва осойишталик»ни президентлик фаолияти давомида эришган энг асосий ютуғи сифатида ҳисобламоқда. Унинг таъкидлашича, «охирги бир неча йил мобайнида келажакда муваффақият келтирадиган лойиҳаларга тамал тоши қўйилди».
17 май куни Қирғизистон парламенти депутатлари иккинчи ўқишда «Президент сайлови тўғрисида»ги қонунга тузатишларни қабул қилди. Мазкур ўзгаришларга кўра, сайловлар аввалгидек 19 ноябрда эмас, 15-октябрда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)