Тадқиқотлар доирасида қирғоқбўйи ҳудудлари ва ҳавзаларига кирувчи 21 мингдан ортиқ рўйхатдан ўтган чўмилиш масканларининг сувлари текшириб кўрилди. Мутахассислар оқова сувлар, ферма ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг чиқиндиларини ифлосланиш белгиларини қидиришди, деб хабар берди National Geographic.
Аниқланишича, текширилган пляжларнинг 96,3 фоизи сифат стандартининг минимал қийматига, 85,1 фоизи юқори стандартларга жавоб берган. Шундай қилиб ўтган йилги тадқиқотларга нисбатан тегишли равишда 0,2 ва 1,1 фоиз ижобий натижа қайд этилган.
Юз фоизли кўрсатгичга Люксембург пляжи эришган. Ундан кейин ўринлардан Кипр ва Мальта (99 фоиз), Греция (97 фоиз) ва Австрия (95 фоиз) жой олди.
Изоҳ (0)