26 майдан эътиборан, жаҳон масжидлари қаторида, Ўзбекистон жомеъларида ҳам Хатми Қуръонлар бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги хабар бермоқда.
Жорий Рамазон ойида Тошкент шаҳридаги 113 та масжидда таровиҳ намозлари ўқилаётган бўлиб, шундан 106 тасида Хатми Қуръонлар бошланди.
Қолаверса, Тошкентнинг «Ҳазрати Имом», «Мирза Юсуф», «Минор», «Шайх Зайниддин», «Хўжа Аламбардор», «Тўхтабой», «Мўйи муборак" жомеъ масжидларидаги Хатми Қуръонлар мазкур масжидларнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаларида тўғридан-тўғри узатилмоқда.
Изоҳ (0)